Тошкентдаги энг талабгир автобус йўналишлари маълум бўлди

Жамият

image

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати жамоат транспорти (автобуслар)дан январь ойи мобайнида фойдаланган йўловчилар сони тўғрисида маълумот берди.

Энг кўп фойдаланилган йўналишлар:

1. 131-сонли йўналиш - 238 574та;
2. 58-сонли йўналиш - 173 690та;
3. 24-сонли йўналиш - 150 846та.

Энг кам фойдаланилган йўналишлар:

1. 184-сонли йўналиш - 231та;
2. 133-сонли йўналиш - 3 200та;
3. 185-сонли йўналиш - 3 524та.

128 та йўналиш бўйича жами йўловчилар сони 8 090 379 тани ташкил қилган.

Хабарда айтилишича, ҳисоблаш жараёнида фақатгина нақд пул ва ATTO транспорт карталари орқали тўлов қилган йўловчилар инобатга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

автобус

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг