Тошкентда йўловчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетдими? (видео)
Жамият
−
16:57 521 2 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ҳаракатланаётган автобусдан қора тутун чиққани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 16 октябрь куни Саракўлка кўчасида ҳаракатланаётган Isuzu русумли автобусда юз берган. Яшнобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари жойига чиқиб, ҳолатни ўрганган. Текширувда автобуснинг карбюратор қисмига мой тушиши оқибатида қора тутун ҳосил бўлгани, бу эса ёнғин сифатида кўрингани аниқланган.
“Тошшахартрансхизмат” АЖ маълумотига кўра, тутун чиққан автобус SAZ LE60 русумли бўлиб, 1-автобус саройига қарашли. Ҳодиса вақтида ҳайдовчи автобусни зудлик билан тўхтатиб, йўловчиларни туширган.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобуснинг турбокомпрессор қисмидаги носозлик ёнилғининг тўлиқ ёнмаслиги ва тутун ҳосил бўлишига сабаб бўлган. Билдирилишича, мазкур ҳолатда ёнғин содир бўлмаган.
Келтирилишича, автобус ҳодиса содир бўлган куни эрталаб техник кўрикдан ўтказилган ва ўша вақтда соз ҳолатда бўлган. Ҳозирда транспорт воситаси йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган. Техник носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, автобусга ҳам зарар етмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 66-сонли автобус салонининг санитария ҳолати талабга жавоб бермагани учун уч нафар навбатчи механикнинг ойлик маошидан 10 фоиз миқдорида жарима ундирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь