Тошкентда 13 та автобус йўналиши ҳаракати вақтинча ўзгарди
Жамият
−
12:19 339 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида BRT йўли қурилиши сабаб 13 та автобус йўналиши ҳаракатига вақтинча ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 26 октябрдан бошлаб Амир Темур кўчасидаги транспорт воситалари учун асосий қайрилиш жойи таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар вақтинча ёпилган.
Шу муносабат билан 5-, 82-, 83-, 123- ва 124-сонли автобуслар Аҳмад Дониш кўчасидан Амир Темур кўчаси орқали қайрилмасдан, тўғри йўналишда ҳаракатланишда давом этади.
3-, 6-, 7-, 25-, 96-, 119-, 149- ва 175-сонли автобуслар эса Аҳмад Дониш кўчасидан Амир Темур кўчасига бурилиб, ҳаракатни давом эттиради ҳамда Шаҳристон метро бекати ёнидаги қайрилиш жойи орқали ортга қайтади.
Масъуллар йўлдаги ўзгаришлар сабаб вақтинчалик тирбандликлар юзага келиши ва автобуслар ҳаракат интерваллари ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирди. Йўловчиларга сафарларини олдиндан режалаштириш тавсия этилган.
-Recovered.jpg)
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги Шаҳрисабз ва Истиқбол кўчалари кесишмасида ҳаракатланиш чеклангани сабабли бешта автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси26 Октябрь
26 Октябрь