Тошкентдаги “дом”ларда қанча лифт носоз экани айтилди
Жамият
−
11 Ноябрь 2025 1659 2 дақиқа
Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уй лифтларида 37 минг 103 та носозлик қайд этилди. Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раҳбарияти иштирокида “Саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган назорат-профилактика тадбирлари” мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қўмита Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи Олимжон Жўраевнинг маълум қилишича, жорий йил бошидан буён 121 та назорат ва 10 381 та профилактика тадбири ўтказилиб, 1 145 та қонунбузарлик ҳолати аниқланган. 135 нафар шахсга маъмурий чоралар кўрилган.
Шунингдек, Жўраев 2025 йилнинг 8 сентябрь куни Чилонзор туманидаги “Do‘mbirobod City” қурилиш майдонида краннинг қулаб тушиши натижасида бир киши ҳалок бўлиб, икки киши оғир жароҳат олганини ҳам эслаб ўтган. Текширув комиссияси ҳодисани ўрганган ва келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш чоралари кўрилган. Ҳозирда пойтахтдаги 74 та кран расмий рухсатнома асосида фойдаланилмоқда.
Шунингдек, 205 та ёқилғи қуйиш шохобчаси текширилиб, уларнинг 41 таси идентификация қилинмагани, 78 тасида лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ўтмагани ва 147 тасида техник хулоса мавжуд эмаслиги аниқланган.
Матбуот анжуманида Тошкентдаги 17 та маданият ва истироҳат боғидаги 263 та аттракцион текширилгани, уларнинг 45 тасида техник паспорт, 23 тасида эса хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича ҳужжатлар мавжуд эмаслиги маълум қилинган.
Live
Барчаси