Тошкентдаги “дом”да одамлар билан пастга тушиб кетган лифтнинг ўндан ортиқ камчиликлари аниқланди
3-саҳифа
−
14 Март 2025 5580 1 дақиқа
Аввалроқ, Тошкентдаги кўп қаватли уйнинг лифти ичидаги одамлар билан пастга тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, қўмита томонидан юқорида кўрсатилган манзилда жойлашган лифт қурилмалари техник ҳолати кўрикдан ўтказилган. Ушбу текширувлар натижасида лифтда ўндан ортиқ камчиликлар борлиги, шунингдек, лифт қурилмасида кузатув-камера мосламаси, диспетчерлик алоқа хизмати, авария ҳолатлари тўғрисида хабар бериш воситаси ўрнатилмагани аниқланган.
Қолаверса, қўмита мутахассислари ва соҳага ихтисослаштирилган ташкилотлар вакиллари билан камчиликларни бартараф этиш бўйича техник хавфсизлик чоралари кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, 3 февраль куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган савдо мажмуасида фаррош аёл лифт тошлари қисиб қолиши оқибатида вафот этганди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль