Тошкентдаги боғчада болани стулга “скотч”лаб қўйган тарбиячи жазоланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Юнусобод туманидаги хусусий боғчалардан бирида болаларнинг овқат емагани учун “скотч”лашгани ҳақида видеохабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Юнусобод туманидаги “First Daycare” хусусий мактабгача таълим ташкилотида 2025 йил 21 февраль куни тарбиячи С.А. ва тарбиячи ёрдамчиси Х.М. тарбияланувчилардан бирини овқат емагани учун стулга скотчлагани аниқланган.

Бу воқеадан сўнг ташкилот маъмурияти тарбиячи С.А., тарбиячи ёрдамчиси Х.М. лар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилган ва улар ишдан бўшатилган.

Билдирилишича, айни пайтда юқоридаги ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув-ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги боғчада амалиётчи 6 ёшли боланинг танасига игна санчиб, таҳдид қилганди. Ҳолат юзасидан амалиётчи талаба қизга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (375 000 сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент боғча тарбиячи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг