Тошкентдаги барча таълим муассасаларида ўқиш қачондан бошланиши айтилди
Жамият
−
17 Январь 2023
24238Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари — мактаб, лицей ва коллежлар ҳамда олий таълим даргоҳларида ўқиш 23 январдан бошланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар томонидан таълим объектларидаги ҳарорат белгиланган меъёрда бўлиши назоратга олинади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 январидан Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида уларнинг шароити, ишлашга тайёрлигига қараб, босқичма-босқич бошланиши маълум қилинганди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 11 январдан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланишини эълон қилганди.
Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги эса жорий йилнинг 5 январь куни аномал совуқ сабаб Ўзбекистондаги барча мактабларда қишки таътил 17 январгача узайтирилгани, 2022-2023 ўқув йилининг III чораги 2023 йилнинг 18 январидан бошланишини билдирганди. Бироқ жорий йилнинг 10 январь куни қишки таътил даврини узайтириш ваколати ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда, маҳаллий ҳокимликларга берилганини айтиб чиқди.