Тошкентдаги айрим кўчалар номаълум муддатга ёпилади

Жамият

image

Бугун, 15 июль куни соат 00:00 дан бошлаб Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг айрим кўчаларида автотранспорт ҳаракати номаълум муддатга чекланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Билдирилишича, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати қуйидаги ҳудудларда вақтинчалик чекланади:

  • Темур Малик-Боғишамол кўчалари чорраҳасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб, Темур Малик-Султония кўчалари чорраҳасигача;
  • Темур Малик-Буюк Ипак йўли кўчалари чорраҳасидан Буюк Ипак йўли  кўчаси бўйлаб, Буюк Ипак йўли-Шукур Бурҳонов кўчалари чорраҳасигача;

“Юртдошларимиздан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, айланма йўллардан фойдаланишларини сўраб қоламиз”, дейилади хабар сўнгида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги “Буюк Турон” кўприги икки ойга ёпилиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

кўчалар ёпилади

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made