Тошкентдаги “Буюк Турон” кўприги икки ойга ёпилади 

Жамият

image

Жорий йилнинг 20 июнидан 1 августига қадар Темур Малик ва Буюк Ипак йўли чорраҳасидаги “Буюк Турон” кўприги автомобиллар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, кўприкнинг ёпилишига Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик кўчасида бўлаётган реконструкция ва кенгайтириш ишлари сабаб бўлган.

Буюк Ипак йўлидан ҳаракатланаётган автоуловлар Темур Малик йўли билан айланиб ўтиб, ўз ҳаракатини давом эттириши мумкин. Транспортларнинг ҳаракатини тартибга келтириш мақсадида ушбу йўллар кесишмасида махсус светофорлар ўрнатилган.

“Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!” дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

чорраҳа Буюк Турон икки ой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made