Тошкентнинг 3 кўчаси 5 кунга ёпилади
Жамият
−
28 Апрель 4596 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг марказидаги Зарафшон, Истиқлол ва Буюк Турон кўчаларининг айрим қисмларида жорий йилнинг 29 апрелдан 3 майгача транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кўчалар “Тошкент гуллари” фестивали бўлиб ўтиши сабаб ёпилади. Фестивалнинг асосий тадбирлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг олд майдонида ташкил қилинади ва қуйидаги кўчалар ёпиқ бўлади:

- Зарафшон кўчасининг Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
- Истиқлол кўчасининг Амир Темур ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;
- Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисми.
Ҳокимлик томонидан кўрсатилган давр ичида муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Ўзбекистон овози” кўчасининг маълум бир қисми 1 ойдан кўп вақтгача ёпиқ бўлиши айтилганди.
Live
Барчаси