Тошкентдаги айрим кўчалар 2 ойга ёпилади

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Ўзбекистон овози” кўчаси модернизация ишлари амалга оширилиши сабабли 2 ойга ёпилади. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманидаги “Ўзбекистон овози” кўчаси 7/24 кўчага айлантирилмоқда. Бундан ташқари, кўчанинг инфратузилмаси ҳам ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва шаҳарсозлик нормаларига мослаштирилмоқда. Шу муносабат билан бугун, 18 октябрь соат 14:00 дан 20 декабрга қадар “Ўзбекистон овози” кўчасининг Шаҳрисабз кўчаси билан кесишмасидан,  Истиқлол кўчасига қадар қисми вақтинча автоуловлар ҳаракати учун ёпилади.

“Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!” дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Яккасарой туманининг Бобур кўчаси Шота Руставели кўчаси билан кесишмасидан Сеул кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида юқори кучланишли ерости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши сабаб жорий йилнинг 16 октябрь кунидан 15 ноябрь кунига қадар Бобур кўчасининг ушбу қисмида тўрт чизиқли йўлнинг икки чизиғида ҳаракат чекланиши хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Мирзо Улуғбек тумани “Ўзбекистон овози” кўчаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг