Тошкентда “Жигули” дарахтга урилиб, иккига бўлиниб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 14 август куни Тошкентнинг Сергели туманида “Ваз 2106” русумли автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учраб, бўлиниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ соат тахминан 07:30 ларда Сергели туманининг Янги Сирғали кўчасида юз берган. 2002 йилда туғилган фуқаро П.И. “Ваз 2106” русумли машинада автомобиль бозори томондан Жанубий темир йўл вокзали томонга ҳаракатланаётиб, “Турон” савдо мажмуаси биноси қаршисида руль бошқарувини йўқотиб, дарахтга урилган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

414

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг