Тошкентда жамоат транспорти таркиби яна 200 электробус билан янгиланади
Жамият
−
04 Декабрь 2023
36982024 йилда Тошкент жамоат транспорти ҳаракат таркибини 200 дона электробус билан янгилаш орқали зарарли моддалар миқдорини йиллик 4,6 минг тоннагача камайтириш режалаштирилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълумотларга кўра, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобус саройи филиалларида 2 минг 17 дона ҳаракат таркиби мавжуд бўлиб, шундан 672 донаси дизель ёқилғисида (33 фоиз), 1 минг 20 донаси табиий газ ёқилғисида (50 фоиз), 324 донаси электр энергиясида (17 фоиз) ҳаракатланади. 2022-2023 йилларда сотиб олинган автобусларнинг 58,7 фоизи сиқилган табиий газда, 21,4 фоизи эса электр энергиясида ҳаракатланади.
Натижада, ҳаракат таркибининг ўзидан чиқадиган зарарли моддалар миқдори 2022 йилда 5,1 минг тоннани, 2023 йилда 4,8 минг тоннани ташкил этган. Шу боис ҳам 2024-2030 йилларда қўшимча 1 200 дона электробус харид қилиш ва автобусларни табиий газ ёқилғисига ўтказиш кўзда тутилган.