Тошкентда йирик нарколабаратория ташкил қилганлар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи моддаларни “закладка” усулида тарқатиш билан шуғулланувчи йирик уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг тўрт нафари жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, дастлаб Учтепа туманида уларнинг икки нафари тўхтатилиб текширилганда, автомашинасидан 353 дона прегабалин ва 25 дона тропикамид кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган. Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жиноий гуруҳнинг яна икки нафар аъзоси қўлга олинган.

Улар вақтинча яшаб келаётган Яшнобод туманидаги хонадонлардан бирида яширин нарколаборатория ташкил этгани аниқланиб, 50 кг прегабалин ва 1200 дона қадоқланган прегабалин, 2 кг ва 400 дона тропикамид кучли таъсир қилувчи моддалар, 2 литр хомашёлар, 112 000 дона қадоқлаш учун флакон ва капсулалар ва бошқа зарурий ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятида яшовчи шахслар жами 11 килограммдан ортиқ наркотик моддалари билан ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент нарколабаратория

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг