Тошкентда ертўлани кўнгилочар масканга айлантирган фуқаро жазоланди
3-саҳифа
−
17 Декабрь
6156Тошкент шаҳрида фуқаро кўп қаватли уйнинг ертўласини ўзлаштириб, уни кўнгилочар масканга айлантирди. Бу ҳақда Қурилиш ва коммунал хўжалик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кўп қаватли уйда яшовчи қўшнилар шикоятига биноан Қурилиш ва коммунал хизматларни назорат қилиш инспекцияси ходимлари ушбу ҳолатни ўрганган. Рейд давомида кўп қаватли уйда яшовчи бир фуқаро ертўлани ноқонуний тарзда ўзлаштириб, бир нечта бетон таянчларни олиб ташлагани, алоҳида кириш йўли очиб, ичкарига зинапоя ўрнатгани аниқланган. Унинг ҳаракатлари бинонинг мустаҳкамлигига жиддий зарар етказган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Қурилиш инспекцияси томонидан фуқарога огоҳлантириш хати ва жарима чораси қўлланилди. Шунингдек, ҳолатни бартараф этиш учун судга даъво аризаси юборилган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятидаги боғчада қурилиш сифатсиз олиб борилаётгани аниқланиб, ундаги ишлар вақтинча тўхтатилганди. Сифатсиз бажарилган ишлар эса жойида буздирилган.
LiveБарчаси