Курс UZS

USD

12 953.20

15.09

EUR

14 058.11

-18.55

RUB

151.13

1.14

Тошкентда яна боғча тарбиячиси болани урди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирида тарбиячилар томонидан болаларга зўравонлик қилингани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

Маълум қилинишича, видеода акс этган ҳолат ўтган йилнинг 18 декабрь куни Юнусобод туманининг Мойқўрғон маҳалласидаги “Little genius kindergarten” хусусий боғчасида рўй берган. Ўша кунги видеоёзувлар кузатилганида, тахминан соат 17:30 да тарбияланувчи Э.К. ўз гуруҳидаги М.Ф.ни қўли билан ургани сабабли тарбиячи Т.К. тарбияланувчи Э.К.нинг қўлига урган.

Бошқарманинг ёзишича, “Little genius kindergarten” оилавий корхонасининг 20 декабрдаги 30-сонли буйруғи билан тарбиячи Т.К. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ва у ишдан бўшатилган.

Боғчами ёки жазолаш лагери: аёвсиз калтакланаётган болалар north_east

Боғчами ёки жазолаш лагери: аёвсиз калтакланаётган болалар

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Танзиландия” номли хусусий боғча тарбиячилари болаларга ўта қўпол муносабатда бўлиб, тарбияланувчиларга нисбатан зўравонлик ҳаракатлари содир этилганди. Ҳолат ортидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага сенатор сўрови юборилганди. АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида QALAMPIR.UZ журналистининг саволига жавобан Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов вазирлик мазкур боғча устидан тегишли қарор чиқариш учун судга мурожаат қилганини айтганди.

Шунингдек, Юнусобод туманидаги “First Daycare” хусусий мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиси болалардан бирини овқат емагани учун стулга скотчлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Юнусобод тумани бола боғча тарбиячиси Little genius kindergarten

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг