Тошкентда яна бир масжид ишга туширилди

Жамият

image

Хабарингиз бор, Рамазон ойида Тошкент шаҳрида “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф”, “Сузук ота”, Термиз шаҳрида “Ҳаким Термизий” номида янги масжид-мажмуалар очилган эди. 

Эътиборлиси, муборак ойдан сўнг Тошкент шаҳрида яна бир масжид давлат рўйхатидан ўтказилиб, ўз фаолиятини бошлади.

Кеча, 12 июнь куни Учтепа туманидаги “Кўркамобод” маҳалласида “Файзуллахўжа ўғли Муродҳожи” жоме масжиди расмий фаолият бошлади. Масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов иштирок этдилар. Муфтий ҳазратлари жамоани янги масжид билан қутлаб, Аллоҳнинг байтида тоат-ибодатлар, солиҳ амаллар, Қуръони карим тиловати Қиёмат қадар давом этишини тиладилар. Шунингдек, ташкилий ишларда фаоллик кўрсатган пок ниятли кишилар ҳаққига дуолар қилдилар.

“Бизга энг яқин масжид “Саид Ваққос ота” жоме масжидига қатнаш учун катта йўлни кесиб ўтиш керак эди. Бу эса маҳалла аҳлига, айниқса, кексаларга катта қийинчилик туғдирарди. Шунда маҳалламизда масжид қуриш зарурати борлиги учун фаоллар билан бир масжид барпо этишни маслаҳат қилганмиз. 1997 йилда халқ ҳашари билан масжид қурилди, 2006 йилда қайта таъмирланди. Алҳамдулиллаҳ, бугун мутасадди ташкилотлар мурожаатларимизни ижобий ҳал қилиб беришди”, дейди маҳалла фаоли Саидкарим Сотволдиев.


Мақола муаллифи

Теглар

масжид Тошкент шаҳри Файзуллахўжа ўғли Муродҳожи жоме масжиди

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг