Тошкентда тормози ишламаган автобус дарахтга бориб урилди (видео)
Жамият
−
27 Февраль 2025 8768 1 дақиқа
Бугун, 27 февраль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Зиёлилар кўчасида 50-сонли шаҳар автобуси техник носозлик сабабли йўл четидаги дарахтга бориб урилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, масъул тузилмалар ходимлари ҳолатни ўрганган. Шундан сўнг, улар ҳодиса автобуснинг юриш қисмидаги техник носозлик сабабли юзага келганини айтган. Шу сабаб, транспорт воситаси дарахтга урилиб кетган.
Қайд этилишича, воқеа жойига тезкор равишда қутқарув хизматлари ва тез тиббий ёрдам бригадалари етиб келган. Мавжуд маълумотларга кўра, бир киши жароҳат олган, унинг аҳволи аниқланмоқда.
Ҳозирги вақтда ваколатли органлар томонидан ҳодисанинг барча ҳолатларини ўрганиш бўйича текширув ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 февраль куни Тошкент шаҳрида кучли қор ёғиши ортидан пойтахт ҳокимлиги шаҳар аҳолисини дарахтлар ва енгил қурилмалар қулаши ҳамда газ босими ўзгаришларига эътиборли бўлишга чақирганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025