Тошкентда тонировкали автобуслар ҳаракатлана бошлади
Жамият
−
18 Июль 2023
6671Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ойналари қорайтирилган автобуслар ҳаракатлана бошлагани акс этган фото ва видеолар тарқалди. QALAMPIR.UZ хабарга аниқлик киритиш мақсадида “Тошшаҳартранс” АЖ матбуот хизмати билан боғланди.
Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 26 май куни Чилонзор туманига амалга оширган ташрифи доирасида берилган топшириқларга асосан, йўловчиларга қулайлик яратиш ҳамда автобус, электробуслар салонини совитиш учун сарфланаётган ёнилғи ва электрни иқтисод қилиш мақсадида, истисно тариқасида, бепул қорайтиришга рухсат берилган.
Бунинг учун, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳисобидаги 144,4 минг квадрат/метр плёнка “Тошшаҳартранс” АЖга беғараз тақдим этилган.
Таъкидлаш жоизки, бугун бир қатор Telegram-каналларда Тошкентдаги 80-автобус йўналишида тахминан ўнга яқин тонировкали автобуслар ҳаракатлана бошлагани ҳақида хабар қилинганди.
LiveБарчаси