Тошкентда тадбиркорларнинг 951 млн сўм пулини “ухлатган” бош ҳисобчи ушланди
3-саҳифа
−
20 Сентябрь
3772Тошкент шаҳар Миробод туманида тадбиркорларнинг 951 млн сўм пулларини қўлга киритган собиқ бош ҳисобчи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “V.F.”, "V.I." ва "V.V." МЧЖларнинг бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган Х.Г. ушбу корхоналарнинг раҳбарлари А.И. ва И.Д.нинг хабардорлигисиз жами 951 млн сўм пулларини ўзига тегишли банк пластик картасига ўтказиб олиб, ўзлаштиргани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Яшнобод туманида корхона бош ҳисобчиси раҳбарининг 3,9 миллиард сўмини ўзлаштириб олгани аниқланган эди.