Тошкентда тадбиркорлардан ортиқча солиқ ундирган масъуллар лавозимидан “учди”

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида солиқ тўловчилардан фойда солиғи бўйича ортиқча бўнак тўловлари ундирилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Солиқ қўмитаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат Солиқ қўмитаси томонидан тезкор кўриб чиқилган. Қўмитанинг масъул ходимлари ишдан олинган. Хусусан, ушбу камчиликларга йўл қўйганликлари учун Солиқ қўмитаси масъул назорат департаменти бошлиғи Б.М. ва Тошкент шаҳар бўлим бошлиғи О.Л. эгаллаган лавозимларидан озод этилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Ю.Н. ва Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.М.нинг махсус унвонлари бир поғонага пасайтирилиб, интизомий жазо чораси белгиланган.

Бундан ташқари, Солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бошлиғи Х.Б.га нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси тайинланди.

Бунинг ортидан фойда солиғи бўнак тўловлари ҳисобидан бюджетга ундирилган ортиқча маблағларни бугун, 28 март куни соат 13:00 га қадар солиқ тўловчиларга тўлиқ қайтариш вазифаси белгиланган.

“Қайд этилган ҳолатлар бўйича Тошкент шаҳар солиқ органларида махсус бошқарма томонидан хизмат текшируви ўтказиш ва натижалари бўйича ҳужжатларни ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига юбориш вазифаси топширилди”, дейилади Солиқ қўмитаси баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Солиқ қўмитаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made