Тошкентда сув нархи 3,5 баробарга ошяпти
Жамият
−
25 Ноябрь 2023
10259Тошкент шаҳрида ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларининг янги нархлари тасдиқланди. Унга кўра, Аҳоли, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 1 кубометр ичимлик суви нархи 3,5 бараварга оширилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қарорида айтиб ўтилган.
Қарорга кўра, бир метр куб сув нархи тарифлари қуйидагича этиб белгиланди:
• Аҳоли учун ичимлик суви 1 400 сўм (амалда 400 сўм), оқова сув нархи 1 000 сўм (амалда 350 сўм);
• Улгуржи истеъмолчилари учун ичимлик суви 1 400 сўм (амалда 400 сўм), оқова сув нархи 1000 сўм (амалда 350 сўм);
• Бюджет ташкилотлари учун ичимлик суви 1 400 сўм (амалда 400 сўм), оқова сув нархи 1000 сўм (амалда 350 сўм);
• Юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3 000 сўм (амалда 1000 сўм), оқова сув нархи 2 200 сўм (амалда 820 сўм).
Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўн беш кун ўтгач кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ депутатлар кенгаши муҳокамасида Тошкент шаҳрида ичимлик ҳамда оқова (канализация) сув хизматлари нархи ошиши мумкинлиги айтилганди.
LiveБарчаси