Тошкентда сув нархи ошиши мумкин
Жамият
−
09 Октябрь 2023
5107Тошкент шаҳрида ичимлик ҳамда оқова (канализация) сув хизматлари нархи ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
Нархларнинг ошишига сабаб сифатида сув таъминоти тизимидаги сарф-харажатларнинг кескин ортгани кўрсатилган.
Қайд этилишича, аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм, оқова сув нархи эса 1000 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм, оқава сув нархини эса 2200 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар депутатлар кенгашига тақдим этилган.
“Тошкент шаҳридаги ошиши кутилаётган сув ва канализация нархлари Тошкент вилояти ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларидаги айни кундаги нархлардан пастлигича қолмоқда”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, депутатлар кенгаши муҳокамаси якунларидан келиб чиқиб сув ва канализация нархлари ошиш санаси ҳақида қўшимча маълумот тақдим этиб борилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь