Тошкентда Spark ёниб кулга айланди

3-саҳифа

image

Бугун, 25 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Spark машинаси тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 09:34 да Порлоқ кўчасида Spark русумли автомобиль ёнаётгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 09:42 да етиб бориб, ёнғин соат 09:45 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида Spark автомобили тўлиқ ёниб зарарланган ҳамда унинг ёнида турган Cobalt автомобилининг ён томони ёниб кетган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро шаҳридаги автотураргоҳда Lacetti, Captiva ва Nexia автомобили ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Spark

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг