Бухородаги автотураргоҳда 3 та автомобиль ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 12 май куни Бухоро шаҳридаги автотураргоҳда Lacetti, Captiva ва Nexia автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 11:45 да Бухоро шаҳар “Фитрат” МФЙ Миракон кўчасида жойлашган автотураргоҳда ёнғин бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар тушган. Воқеа жойида 3 та ёнғин-қутқарув автоэкипажлари жалб қилинган. Ёнғин оқибатида Lacetti, Captiva ва Nexia-2 русумли  автомобиллари қисман ёнган. Воқеа жойига ёнғин қутқарув экипажлари соат 11:50 да етиб бориб, соат 12:02 да батамом ўчирилган.

Билдирилишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Damas ва Cobalt автомобиллари ёниб кетган эди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг