Бухородаги автотураргоҳда 3 та автомобиль ёниб кетди
Crime
−
12 May 2025 7960 1 minute
Бугун, 12 май куни Бухоро шаҳридаги автотураргоҳда Lacetti, Captiva ва Nexia автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 11:45 да Бухоро шаҳар “Фитрат” МФЙ Миракон кўчасида жойлашган автотураргоҳда ёнғин бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар тушган. Воқеа жойида 3 та ёнғин-қутқарув автоэкипажлари жалб қилинган. Ёнғин оқибатида Lacetti, Captiva ва Nexia-2 русумли автомобиллари қисман ёнган. Воқеа жойига ёнғин қутқарув экипажлари соат 11:50 да етиб бориб, соат 12:02 да батамом ўчирилган.
Билдирилишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Damas ва Cobalt автомобиллари ёниб кетган эди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November