Тошкентда Spark ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
05 Август 4717 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида Spark русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 5 август куни соат 12:52 да туманнинг Нукус кўчасида автомобиль ёнаётгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 12:59 да етиб бориб, ёнғин соат 13:06 да ўчирилган. Билдирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида Tracker-2 русумли автомобиль ёниб кетганди.
Live
Барчаси