Тошкентда сохта зиёратчи катта миқдордаги дори билан ушланди
3-саҳифа
−
06 Ноябрь 2025 7011 1 дақиқа
Тошкент халқаро аэропортида “яшил йўлак”дан ўтмоқчи бўлган ва ўзини Умрадан қайтган зиёратчи сифатида кўрсатган шахснинг сумкасидан катта миқдордаги ҳужжатсиз дорилар топилди. Бу ҳақда “Toshkent-AERO” ихтисослаштирилган божхона комплекси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаронинг ноодатий хатти-ҳаракатлари божхона ходимлари томонидан шубҳа остига олинган.
Аниқланишича, ўзини Умра зиёратчиси сифатида таништирган ва шу кўринишда бўлган шахс аслида Деҳлидан учиб келган.
Ушбу фуқарога тегишли бўлган йўл сумкалари текширилганда, тахминий қиймати 204 млн 972 минг сўм бўлган жами 1798 дона ҳар хил турдаги ва номдаги бирор тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари борлиги аниқланган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини савдога киритилишининг олди олинганди.
Live
Барчаси