Тошкентда руҳий носоғлом аёл мактаб ўқувчисини олиб кетишга уринди (видео)
3-саҳифа
−
11 Февраль
12361Ижтимоий тармоқларда бегона аёл мактаб ўқувчисининг қўлидан ушламоқчилиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлганди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат кеча, 10 февраль куни пойтахтнинг Бектемир туманида содир бўлган. Тахминан соат 14:00 да туманнинг Билол Нозим кўчасида жойлашган бекат олдида 1990 йилда туғилган, мунтазам равишда руҳий-асаб касалликлари диспансерида даволаниб турувчи Р.Ч. исмли аёл ўзига бегона бўлган мактаб ўқувчисини олдига келиб, мулоқотга киришган. Шубҳали кўринган аёл маҳалла фуқароларини кўриб, кетиб қолган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида аёл ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг май ойида Самарқанд шаҳрида ҳайдовчи бола ўғриси эканини айтиб, вояга етмаган эгизак қизларни қўрқитганди. Гарчи айбланувчи ўз айбини тан олмасада, терговга қадар текширув олиб борилганда ушбу шахс вояга етмаган қизларнинг йўлини тўсиб, қўрқитгани аниқланган.