Тошкентда рейд доирасида 103 киши ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
12 Декабрь 2023
9197Тошкент шаҳрида "Долзарб 40 кунлик" тадбири доирасида 103 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда бугун, 12 декабрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди.
Унинг айтишича, тезкор тадбирлар давомида 103 нафар шахс қўлга олинган, 52 кишига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган, 48 киши тергов қилинмоқда.
Шаҳарда олиб борилган рейд тадбирлари доирасида жами 38 та жиноят иши қўзғатилган. Қўлга олинган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-, 168-, 273-, 276-, 277- моддалари асосида иш очилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь