Тошкентда пул учун наркограффити чизиш билан шуғулланган ёшлар қўлга тушди

Жамият

image

Пойтахт Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Миробод туманларида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан наркограффити чизиш билан шуғулланган ёшлар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Суриштирув ишлари давомида Д.Т. интернетдан келиб тушган таклифларга кўра пул эвазига наркограффити билан шуғулланганини тан олган. Шунингдек, Янгиҳаёт туманида яна бир наркограффити чизиш билан шуғулланиб келган шахс туман Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ушланган. Суриштирув жараёнида маълум бўлишича, 25 ёшли Т.А. пул эвазига деворларга наркограффити чизган. Йигитдан холислар иштирокида трафарет ва бўёқ идиши олиб қўйилган.

Гиёҳвандлик воситаларини сотувчи дўконларни тарғиб қилувчи наркограффитиларни чизиш билан боғлиқ яна бир ҳолат Миробод туманида аниқланган. 22 ёшли В.Н. наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи дўеонларни реклама қилаётгани маълум бўлган. Унинг ёнидан 325 дона наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи дўконлар рекламасининг флаерлари ва бир дона бўёқ пуркагич ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаларига кўра, қонуний қарорлар қабул қилиниши айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Миробод Янгиҳаёт нареограффити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг