Тошкентда Porsche, Lacetti ва Spark ўртасида “авария” бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 13 январь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Porsche, Lacetti ва Spark ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 01:55 ларда Шайхонтоҳур тумани Ислом Каримов-Ботир Зокиров кўчалари чорраҳасида, 1995 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинаси, 2006 йилда туғилган бошқа бир ҳайдовчи бошқарувидаги Porsche русумли автомашинаси ва Spark русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ ортидан Porsche русумли автомашинасининг ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки севишган ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Йўловчилардан бири воқеа жойида, иккинчиси эса шифохонада вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

авария Lacetti Porsche

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг