Тошкентда подстанция ёниб кетди (видео)

Жамият

image

Бугун, 11 апрель куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги подстанцияда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 13:20 да Яшнобод тумани Мавлоно Риёзий кўчасида жойлашган подстанцияда ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 13:27 да етиб бориб, ёнғин соат 13:41 да ўчирилган.

Айтилган манзилда подстанция ҳудудидаги трансформатор кабеллари ёниб зарарлангани аниқланган.

“Ёнғин сабабли тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Олмазор туманида дўкон ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент подстанция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг