Тошкентда она ва бола лифтда қамалиб қолди

Жамият

image

Бугун, 9 апрель куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида лифт ичида она ва бола қолиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 11:51 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Мирзо Улуғбек тумани Авайхон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида лифт ичида фуқаролар қолиб кетгани ва уларга амалий ёрдам кераклиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур хабарга кўра, зудлик билан айтилган манзилга туман қутқарувчилари етиб борган ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида лифт очиб берилиб, ичидаги она ва бола соғ-саломат қутқарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг биридаги лифтда болалар қамалиб қолганди. Олдинроқ эса, Тошкентдаги кўп қаватли уйнинг лифти ичидаги одамлар билан пастга тушиб кетганди. 2 апрель куни ҳам Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ичида одамлар бўлган лифт қулфланиб қолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзо Улуғбек лифт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг