Қашқадарёда болалар лифтда қамалиб қолди
Жамият
−
27 Март 2025 4606 1 дақиқа
Бугун, 27 март куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг биридаги лифтда болалар қамалиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 13:30 да Қашқадарё вилояти ФВБга Қарши шаҳар “Наво” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги лифт қулфланиб қолганлиги, унинг ичида 4 нафар ёш болалар қолиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, зудлик билан айтилган манзилга вилоят ФВБ қутқарувчилари етиб борган ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида лифт очилиб, болалар қутқарилган ҳамда ота-оналарига соғ-омон топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкентдаги кўп қаватли уйнинг лифти ичидаги одамлар билан пастга тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь