Олмалиқда она рухсатсиз ширинлик егани учун 8 ёшли фарзандининг қўлларини ёқди
3-саҳифа
−
11 Февраль
5939Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида она уйдаги ширинликни рухсатсиз еган боласининг қўлини куйдиргани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 2024 йил 30 октябрь куни содир бўлган. 1991 йилда туғилган X.A. исмли аёл 8 ёшли ўғли Б.А.ни уйдаги ширинликларни рухсатсиз егани сабабли бармоқлари ораси ва бошқа тана аъзоларига пахта тиқиб ёққан. Оқибатда боланинг танасида 1 ва 2-даражадаги куйиш юзага келиб, у енгил тан жароҳати олган.
Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан Х.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми “а” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган ва яширингани туфайли унга қидирув эълон қилинган. Жорий йилнинг 7 февраль куни X.A. процессуал тартибда ушланиб, унга тегишли суд ажрими асосида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Маълумот учун, судда айблов ўз исботини топса, гумонланувчи 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида онаси томонидан аёвсиз калтакланган 4 ёшли қиз вафот этгани хабар қилинганди. Мазкур ҳолат юзасидан марҳума қизнинг онасига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
LiveБарчаси