Тошкентда она ва бола қариндоши томонидан пичоқланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида 31 ёшли аёл ва унинг 12 ёшли фарзанди қариндоши томонидан пичоқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум қилинишича, она ва болани шифохонага оғир аҳволда олиб келинган. Кўрсатилган тиббий муолажалар сабабли уларнинг ҳаёти сақланиб қолган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолатни содир этган ва қариндоши экани айтилаётган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида ота буфетдан сўроқсиз егулик олиб еган қизини калтаклаб ўлдирганди. Мазкур ҳолат 2024 йилнинг октябрь ойида вилоятнинг Марҳамат туманида содир бўлган. Қиз 6 синф ўқувчиси бўлган. У мактаб буфетидан сўроқсиз егулик олиб еган. Бир неча маротаба бу ҳолат такрорланганига мактаб ўқитувчиси қизнинг устидан отасига шикоят қилган. Отанинг бундан жаҳли чиқиб, қизини қора резина камар билан дўппослаган. Оқибатда қиз олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг