Тошкентда онаси томонидан аёвсиз калтакланган 4 ёшли қиз вафот этди
3-саҳифа
−
07 Январь
15532Аввалроқ, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида она 4 ёшли қизини аёвсиз калтаклагани ва оғир тан жароҳати етказгани хабар қилинган эди. Қизча бугун, 7 январь куни вафот этган. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова билан боғланди.
Унинг билдиришича, 2020 йилда туғилган қиз Й.М. бугун, 7 январь куни эрталаб вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов жараёни давом этмоқда ва якуний хулоса суд томонидан берилади.
“Тергов вақтида жиноят натижасидаги оқибат ўзгаргани, яъни жабрланувчининг ўлими факти жиноятга ҳуқуқий баҳо бериш жараёнига таъсир қилади – оғирроқ жазони кўзда тутувчи қисмга қайта малакалаш лозим бўлади. Бу тергов томонидан амалга оширилади”, дейди Болалар омбудсмани.
Маълумот учун, 2024 йилнинг 23 декабрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасига 2020 йилда туғилган қиз Й.М. танасидаги турли жароҳатлар билан қабул қилинган. Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида 47 ёшли аёл 4 ёшли қизини қаттиқ калтаклаб, тан жароҳати етказгани аниқланган. Тиббиёт хулосасига кўра, болада бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши оғир даражаси ва бош соҳасидаги бошқа оғир жароҳатлар қайд этилган.
2024 йил 27 декабрь куни ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан Э.Й га нисбатан Жиноят кодексининг 126 прим 1-моддаси 7-қисми “б” банди (оилавий зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси