Тошкентда она 3 ёшли боласини $10 мингга сотишга уринди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 41 ёшли она ўз боласини 10 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Билдирилишича, Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳудудида ўтказилган тезкор қидирув тадбири давомида 1985 йилда туғилган аёл ўзининг уч ёшли фарзандини аввалдан келишилган тарзда ўзига таниш бўлмаган шахсга 10 000 АҚШ доллари эвазига сотмоқчилиги аниқланган. Аёл пул маблағларини олаётган вақтда тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан уч ёшли фарзандини пуллаган онага нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) учинчи қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Бухоро туманида уч кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган 18 ёшли аёл қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент одам савдоси Сергели она

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг