Тошкентда ҳокимлик аёлларга байрамона кайфият улашмоқда

Жамият

Reklama
0:00

Тошкент шаҳрининг “Халқлар Дўстлиги” майдонида бугун тонгдан байрамона кайфият ҳукм сурмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтимизнинг хотин-қизлари учун келаётган байрам муносабати билан бугунги кунни чиройли гуллар, хуш табассум ва эзгу тилаклар билан кутиб олишларини, бир сўз билан айтганда, кунни байрамона ўтказишлари учун ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Тошкент шаҳар хокимлиги айнан “Халқлар Дўстлиги” майдонидан ўтиб ишга шошаётган муҳтарама аёллар, мунис опа-сингилларимизни гуллар билан қарши олишиб, уларга 8 рақами акс этган кўкрак нишони тақдим этган ҳолда, эзгу сўзлардан иборат байрам тилакларини билдирилишиб, хотин- қизларимиз учун том маънода байрам кайфиятини ҳадя этмоқда.

Меҳрибон, куюнчак, оқила, муштипар, севимли ва гўзал аёлларимиз ҳар доим шунчалик кўп ва хўп мадҳ этишга арзийди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг