Тошкентда одамлар лифтда қамалиб қолди

3-саҳифа

image

Кеча, 21 май куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг биридаги лифт ишламай қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, кўп қаватли уйларнинг биридаги лифт қулфланиб қолгани, унинг ичида бир нечта фуқаролар қолиб кетгани тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, айтилган манзилга туман ФВБ қутқарувчилари етиб борган ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида лифтни очиб, фуқаролар соғ-саломат қутқарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 50 ёшли эркак лифт ичида вояга етмаган қизга шилқимлик қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент лифт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг