Тошкентда лифт ичида 50 ёшли эркак мактаб ўқувчисига шилқимлик қилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 50 ёшли эркак лифт ичида вояга етмаган қизга шилқимлик қилди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 26 апрель куни тумандаги Авиасозлар 2-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги лифт ичида содир бўлган. Эркак лифт ичида вояга етмаган қизнинг танасига тегиб, бузуқ ҳаракатлар қилади. Жабрланувчи қиз 15 ёшли мактаб ўқувчиси бўлган.

Билдирилишича, ҳуқуқбузар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41¹-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ўқувчисига уйланишини айтиб, шаҳвоний шилқимлик қилган мактаб ўқитувчиси 5 суткага қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шилқимлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг