Тошкентда ногирон болани калтаклаган тарбиячи “ҳайфсан” олди
3-саҳифа
−
21 Декабрь
1943
Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида боғча тарбияланувчиси боғча опаси томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилганди. Ногирон болани калтаклаган ушбу тарбиячига “ҳайфсан” берилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 декабрь куни С.С исмли аёл 2020 йилда туғилган фарзанди МТМда тарбиячи томонидан калтаклангани тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Мурожаат асосида жорий йилнинг 22 ноябрь куни видеокамерадаги қайдлар текшируви асосида Олмалиқ шаҳридаги 19-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Д.Қ.нинг 4 ёшли С.А. исмли ўғил бола тарбияланувчига тан жароҳати етказгани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, вояга етмаган С.А.га нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Касбий мажбуриятларини бузган тарбиячи Д.Қ.га эса “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланган.
Болалар омбудсманига кўра, терговга қадар текширув натижаси асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ўғил болага қизлар кийимини кийдириб, унинг лаб ва юзларини бўяган тарбиячи ишдан бўшатилганди.