Тошкентда Nexia'нинг автобус билан тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 3 июнь куни Тошкентда MAN русумли автобус ва Nexia-3 русумли енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

ЙТҲ соат 16:27 да Чилонзор туманида содир бўлган. Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси У.О. машанини КХЙ кўчаси бўйлаб Бунёдкор шох кўчаси томонга бошқариб бораётиб олдидаги пиёдаларни ўтказиш учун тўхтаган “7-Автобус саройи” филиалига бириктирилган, сарой рақами 132-бўлган MAN русумли, 69-йўналиш ҳайдовчи Х.Х. (1976-йилда туғилган, стажи 18 йил) бошқарувидаги автобусни орқасига келиб урилган.

Енгил автомобиль ҳайдовчиси белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан ундан олдинда ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситаси билан оралиқ масофа сақламаганлиги ҳамда катта тезликда ҳаракатланганлиги сабабли ЙТҲга учрагани айтилмоқда.

Оқибатда енгил автомобил ҳайдовчиси Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказида вафот этган.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг