Тошкентда мактаб ўқувчиси қотиллик қилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Олмазор туманида мактаб ўқувчиси танишини тиғли жисм билан ўлдирди. Ҳолат бўйича Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълумот берди.

Аниқланишича, шу йилнинг 22 май куни соат 23:30 да Олмазор туманида 2004 йилда туғилган бола (242-сонли мактаб ўқувчиси) унинг Samsung телефонини олиб қўйишга ҳаракат қилган таниши билан жанжаллашиб, унга ўткир тиғли жисм ёрдамида бир неча маротаба тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган. 

Олинган тан жароҳатлари оқибатида жабрланувчи шахс вафот этган. 

Холат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши кўзғатилган. Гумонланувчи ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Олмазор тумани мактаб ўқувчиси тиғли жисм қасддан одам ўлдириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг