Отабеков: “Тошкент шаҳар ҳокимлигида коронавирус аниқланмаган”
Жамият
−
08 Апрель 2020
4946Ижтимоий тармоқларда Тошкенрт шаҳар ҳокимлиги карантинга ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати раддия берганди.
Бугун, 8 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков ҳам шу бўйича маълумот бериб ўтди.
“Тошкент шаҳар ҳокимлигидан касал аниқлангани ҳақидаги маълумот нотўғри. Бундай хабарни интернет тармоғига ким қўйганидан хабарим йўқ. Лекин бу ҳақиқатдан йироқ маълумот. Бу каби маълумотни тарқатувчиларга ҳам ўзига яраша жавобгарлиги борлигини эслатиб ўтмоқчиман”, деди Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 534 нафарга етди. Бугунгача уларнинг 30 нафари даволанган, 3 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси