Тошкентда кўча жанжалида қатнашганлар ушланди

3-саҳифа

image

Кеча, 9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ҳайдовчи ва бир гуруҳ фуқаролар ўртасида кўча жанжали содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди. 

Маълум бўлишича, Юсуф Саккокий маҳалласи ҳудудида Isuzu юк автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси бир нечта фуқаролар билан тортишиб қолган. Тортишув жанжалга айланиб кетган.

Жанжал вақтида юк машинасининг йўловчиси темир буюм билан бир фуқаронинг бош қисмига уриб, унга тан-жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ички ишлар органлари томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар ушланган.

Ҳозирда ҳодиса бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Олмазор туманида 19 ёшли йигит компьютер клубида унга салом бермагани сабабли икки нафар вояга етмаган ўқувчини пичоқлаганди.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент ҳайдовчи кўча жанжали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг