Тошкентда қўшнисини пичоқлаб ўлдирган аёлга ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
10 Октябрь 2023
13742Тошкент шаҳрида Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди қотилликда айбланган 42 ёшли Н.П.га нисбатан ҳукм чиқарди. У аввал қўшниси билан жинсий алоқада бўлган, сўнгра уни пичоқлаб ўлдирган.
Маълумотларга кўра, Н.П (аёл) ва Д.Т (эркак) аёл катта миқдордаги спиртли ичимликларни сотиб олган. Улар ўз “бизнес”лари – металл сотишдан тушган даромадни “ювиш” учун бўкиб ичган. Шундан сўнг, улар маст ҳолатда жинсий алоқа қилишган. Эртаси куни ҳам бу ишларини давом эттирган.
Шундан сўнг, судланувчи Н.П. шериги Д.Т.га ОИТС ташхиси қўйилганини эслаб қолган ва уни ўлдириш қасдига тушган. Шу мақсадда, маст ҳолатида уйидан пичоқ олиб чиқиб, Д.Т.нинг уйига борган. Уйда эркак аёлга энди у ҳам ОИТС юқтирганини айтиб, унинг жаҳлини чиқарган. Шундан сўнг, аёл эркакнинг юраги ва кўкрак қисмига пичоқ урган, оқибатда эркак воқеа жойида вафот этган.
Суд мажлисида Н.П. ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини айтди.
Маълум қилинишича, фуқаро Н.П. Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, аёлнинг жазони ўташ жойида алкоголизмдан мажбурий даволаниши белгиланган.
Аввалроқ, Тошкент вилояти Янгийўл туманида такси ҳайдовчисини ўлдириб, ёқиб юборишда гумонланган шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси