Telegram
Биринчи билинг!
3-саҳифа
−
10 Октябрь
11289Аввалроқ Тошкент вилояти Янгийўл туманида такси ҳайдовчиси ўлдирилиб, машинасида ёқиб юборилганди. Ҳайдовчини қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, у жиноят иши доирасида Жиноят кодексининг 97 ва 267-моддалари билан гумонланувчи тариқасида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу қотилликка ўртадаги қарз сабаб бўлгани аниқланган.
Тергов ишлари эса давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеа 4 октябрь куни юз берганди. Такси бошқарувида 24 ёшли йигит бўлган.
LiveБарчаси