Тошкентда иссиқ сув ўчирилади
Жамият
−
08 июл 3069 2 дақиқа
Профилактика ишлари муносабати билан бугун, 9 июлга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.
Қайд этилишича, бунга иссиқлик тармоқларида гидравлик синовлар ўтказилиши сабаб бўлмоқда.
Маълумотларга кўра, профилактик тадбирлар аҳоли учун ноқулайликларни камайтириш мақсадида тунги вақтда соат 00:00 дан 06:00 гача амалга оширилади.
Билдирилиштча, опрессовка иссиқлик тармоқларига техник хизмат кўрсатишнинг мажбурий босқичи ҳисобланади. Синовлар давомида қувурлар юқори босим остида текширилиб, мавжуд носозликлар олдиндан аниқланади. Бу эса куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган аварияларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Иссиқ сув қуйидаги ҳудуд ва кўчаларда вақтинча ўчирилади:
Мирзо Улуғбек тумани:
Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк Ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, Ўткир Султонов, Осиё, Лев Толстой, Навниҳол, Ясси, Қаландар, Бўз, Чуст, Каттахон, Иброҳима Мўминова, Ниёзбек йўли, Кичик ва Катта ҳалқа йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Паркент, Боғишамол, Наманган, Зарбулоқ, Қирқйигит, Озодлик, Яланғоч массиви, Тошселмаш, Ҳамғоз қишлоғи ҳамда Тошкент давлат аграр университети ҳудуди.
Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудлари:
Амир Темур шоҳ кўчаси, Мустақиллик кўчаси, Осиё, Боғишамол, Минор, Чингиз Айтматов, Кичик ҳалқа йўли, Ҳамид Олимжон, Мингўрик, Абдулла Қодирий, Бодомзор, Кўргазма, Қўзитарнов, Ғиргҳиртепа, Шивли, Шуҳрат, Боғировон, Мукаррама Турғунбоева, Гулсарой, Себзор, Олмазор, Нурафшон, Қорақамиш даҳалари ҳамда C-1, C-2, C-5, C-6, C-12, C-15, C-17, C-18 массивлари.
Мутасаддилар аҳолидан ноқулайликлар учун узр сўраб, зарур эҳтиёж учун иссиқ сувни олдиндан жамғариб қўйишни тавсия қилди.
Live
Барчаси